Кўзбўямачиликка барҳам бериш пайти келди
Кўзбўямачиликка барҳам бериш пайти келди Фото: МТВ
  • 26 Январь 2018

Кўзбўямачиликка барҳам бериш пайти келди

Жойларда мактабгача таълим соҳасида ҳамон муаммолар мавжуд. Жумладан, берилган топшириқлар ижросини таъминлашда кўзбўямачилик, топшириқларни нотўғри талқин қилиш ҳолатлари учрамоқда.

Ана шундай камчиликлар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлар ҳақида Мактабгача таълим вазирлигининг “Фейсбук”даги саҳифасида  маълумот берилди. Қуйида унинг матни билан танишасиз.

Хабарингиз бор, 2017 йилнинг 30 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган эди. Мазкур ҳуқуқий асосга кўра мактабгача таълим муассасаларининг давлат ва нодавлат тармоқларини янада кенгайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, давлат ва хусусий сектор шериклиги шартларида мактабгача таълим муассасаларининг янги шаклларини жорий этиш белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 декабрдаги Мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган мажлисида ҳам бу борада мутассадиларга аниқ топшириқлар берилган.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида нодавлат мактабгача таълим муассасалари очиш ниятида бўлган кўплаб тадбиркорлар бугунги кунда ҳудудий ҳокимликларга мурожаат этишмоқда. Ушбу эҳтиёжлардан келиб чиқиб, вилоят хокимликлари томонидан туман ва шаҳарларда бўшаб қолган жойлар ва биноларни руйхатдан ўтказиш ишлари ҳам қизғин паллага кирган. Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, берилган топшириқлар ижросини таъминлашда жойларда кўзбўямачилик, топшириқларни нотўғри талқин қилиш ҳолатлари кузатилган. Хусусан, нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, давлат-хусусий шерикчилик асосида янги турдаги мактабгача таълим муассасаларини ташкил қилиш мақсадида тўлақонли фаолият кўрсатаётган давлат мактабгача таълим муассасаларини хусусийлаштириш, тадбиркорларга бериб юбориш ҳолатлари учраб турибди. Жойлардаги мутассадилар бир нарсани яхши тушуниб олишлари лозимки, фаолият кўрсатаётган, зарур шарт-шароитларга эга, тарбияланувчилари сони белгиланган, талабга жавоб берадиган боғчаларни хусусий сектор вакилларига ноль қийматда бериб юбориш оқибатида, мактабгача таълим муассасаларида таълим ва тарбия олаётган болаларнинг таълим олишида узилишлар, тарбияланувчиларни қамраб олиш, молиявий муаммолар келиб чиқмоқда. 

Яна бир бор элсатиш лозимки, моддий-техник базаси талабга жавоб бермайдиган, фаолият кўрсатмаётган мактабгача таълим муассасалари фақатгина Мактабгача таълим вазирлиги билан расмий келишилгандан сўнг хусусийлаштирилиши ёки давлат-хусусий шерикчилик асосида тадбиркорларга берилиши мумкин. Шундай экан, мазкур йўналишдаги ишлар Мактабгача таълим вазирлиги назорати остида бўлиб, фуқаролар ва уларнинг фарзандлари манфаатлари бузилмаслиги учун барча кучлар сафарбар этилганлигини маълум қиламиз. 

Мазкур ҳолатлар ҳақида хабардор фуқароларимизни Мактабгача таълим вазирлигининг (0371) 2553447, 2553458 телефон рақамларига ёки Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. электрон манзилига мурожаат қилишларини сўраб қоламиз. Умумий саъй-ҳаракатларимиз тезроқ натижа бериши тайин, дейилади хабарда.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn