Боғча янгидан қад кўтарди
Боғча янгидан қад кўтарди Иллюстратив сурат
  • 25 Январь 2018

Боғча янгидан қад кўтарди

Кармана туманининг Нарпай қишлоғидаги 11-мактабгача таълим муассасаси янгидан қад кўтарди.

Бунёдкорлик ишлари беш ой ичида якунланиб, 1 миллиард 72 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

— Ўтган йили воҳамизда 10 та мактабгача таълим муассасаси замон талаблари асосида барпо этилди, — дейди вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Гулноз Аслонова. — Жорий йилда эса 16 та боғчада капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари амалга оширилади.

Йил давомида давлат билан шерикчилик асосида 80 та хусусий мактабгача таълим муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган.

Э. ТЕМУРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn