Қозоғистон элчиси: Тадқиқот марказлари халқларимизнинг бойлигига айланишини истаймиз
  • 24 Январь 2018

Қозоғистон элчиси: Тадқиқот марказлари халқларимизнинг бойлигига айланишини истаймиз

 

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов ва Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда ўзаро ҳамкорликда университетлар концорциумини тузиш истиқболлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Казинформ” ахборот манбасида ҳам маълумот берилди. 

Унда элчи Ўзбекистон Фанлар академияси билан ҳамкорликда барча янги технологиялар ва имкониятлар, шунингдек, тўртинчи саноат инқилоби элементларини университетлар базасига жойлаштириш ҳамда уларда технопарклар, шунингдек, илмий-тадқиқот марказларни яратиш истагини билдирди.

Тадбирда мазкур вазифаларни амалга ошириш учун “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш, қолаверса, ўзаро ҳамкорликдаги тадқиқотлар соҳаларини аниқлаб олиш лозимлиги таъкидланди. 

“Сизларда бу борада жуда яхши натижалар бор ва биз бундай тадқиқот марказлари халқларимизнинг бойлигига айланишини истардик. Қозоғистон олий таълим муассасалари аллақачон биргаликдаги фаолиятга катта қизиқиш билдирган ва Ўзбекистон Фанлар академияси билан барча йўналишларда тизимли иш олиб боришга тайёр. Шунинг учун ҳар бир илмий йўналишни ҳар томонлама кўриб чиқиш ва тадқиқот истиқболларини белгилаб олишимиз лозим”, — деди Е. Утембаев. 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn