Боғча фаолияти тўхтатилганидан ота-оналар норози бўлмади. Нега? 
  • 23 Январь 2018

Боғча фаолияти тўхтатилганидан ота-оналар норози бўлмади. Нега? 

Кармана туманининг Нарпай қишлоғидаги 11-сонли мактабгача таълим муассасаси ўтган йилнинг июль ойида ўз фаолиятини тўхтатган эди. Бундан тарбияланувчиларнинг ота-оналари зарррача оғринишмади.

Боиси ўтган асрнинг етмишинчи йилларида жамоа хўжалиги ҳисобидан тикланган мазкур боғча ўрнида замон талабларига мос, ёш авлоднинг жисмонан ва маънан уйғун вояга етишини таъминлаш имконига эга янги мактабгача таълим муассасасининг  қурилиши бошланган эди. 

Муассасанинг қурилиш ишлари беш ой ичида якунланиб, унга 1 миллиард 72 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Бундан ташқари, 120 миллион сўмлик ўқув-машғулот жиҳозлари келтирилиб, болажонлар учун олтита тўгарак фаолияти йўлга қўйилди.

— Ўтган йили вилоятимизда 10та мактабгача таълим муассасаси замон талаблари асосида бунёд этилди, — дейди вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Гулноз Аслонова. — Жорий йилда эса 16та муассасада капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари амалга оширилади. Шунингдек, йил давомида давлат билан шерикчилик асосида 80та хусусий мактабгача таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган. 

Темур  ЭШБОЕВ,

 “Халқ сўзи” мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn