Инновацион ёндашувнинг натижаси қандай бўлди?
  • 19 Январь 2018

Инновацион ёндашувнинг натижаси қандай бўлди?

Навоий кон-металлургия комбинати 1-ГМЗ кон бошқармаси 2-цехининг катта устаси Мақсуд Долиев янгилик яратди. Яъни унинг инновацион ишланмаси амалиётга татбиқ этилиши туфайли корхонадаги мажбурий техник тўхталишлар
уч баравар камайиб, бутловчи қисмлардан фойдаланиш муддати икки ҳисса ошди.

— Цехимизда барабан элаш орқали рудадан маҳсулот ажратиб олинади, — дейди М. Долиев. — Ушбу жараёнда уч қаватли тўрлардан фойдаланамиз. Биз янгилик киритгунга қадар 13 — 15 кунда биринчи қават тўрлари алмаштирилишига тўғри келарди. Ҳозир бу муддат 45 кунгача узайтирилди. Қолаверса, иккинчи ва учинчи тўрларнинг ҳам хизмат муддати беш баравар узайди.

Иш конвейер усулида йўлга қўйилган корхонада қайсидир бўғиннинг тўхтаб қолиши, албатта, кейинги босқичга ҳам ўз таъсирини ўтказади. Шу жиҳатдан Мақсуд Долиевнинг янгилиги наинки бир цех, балки бутун корхонада меҳнат унумдорлигини оширишга хизмат қилаяпти.

Темур ЭШБОЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn