Суриялик журналистнинг Ўзбекистон ҳақида мақола ёзишига нима сабаб бўлди?
  • 17 Январь 2018

Суриялик журналистнинг Ўзбекистон ҳақида мақола ёзишига нима сабаб бўлди?

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети  халқаро журналистика факультети профессор-ўқитувчилари Ҳиндистон Оммавий коммуникация институтида дунёнинг ўн олти мамлакатидан келган ёш журналист-тадқиқотчилари учун Ўзбекистон ОАВ хақида очиқ дарс ўтказдилар.

Унда ўзбекистонлик профессор-ўқитувчилар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан журналистика таьлими соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар, янгиликлар хақида батафсил маълумот беришди. Хусусан, улар жаҳон медиа маконини Ўзбекистон ҳақидаги ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий, тарихий маълумотлар билан янада бойишга кўпроқ урғу бердилар. Жумладан, ана шу медиа маконда фаолият олиб борувчи кадрларни етиштиришга мўлжалланган янги — Журналистика ва оммавий коммуникация воситалари университети ҳақида ҳам мулоҳазалар билдирилди. Шундан сўнг журналист-тадқиқотчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича  жавоб берилди. Кейин машғулот иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси ҳақида глобал ахборот маконида мавжуд журналистик материаллар тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирилди.

“Мен интернетдан Ўзбекистон ҳақида ахборот излаганимда, унинг дунё цивилизациясига, хусусан, Ислом маданиятига қўшган ҳиссаси ҳакида ўқиб ҳайратландим. Ал Бухорий, Хоразмий, Беруний, Замахшарий каби сиймолар номларининг ўзи бу мамлакат салохиятининг қанчалик юқори эканлигидан далолат беради. Масалан, Хоразмийнинг ҳозирги замонавий ахборот коммуникация технологияларининг асосчиси эканлигини энди билдим. Бугунги машғулотдан сўнг Ўзбекистон ҳақида биринчи мақоламни ёзишга қарор қилдим”, — дейди суриялик журналист Рим Аҳмад.

Мисрлик журналист А. Қосимнинг фикрича, Ўзбекистон ҳакида халқаро миқёсда ахборот бериш муҳим, лекин шу ахборотни берувчилар кўпроқ, яьни миллий ОАВга мурожаат этишади. Шунинг учун мамлакат имижини яратишда миллий журналистиканинг ўрни беқиёс.

Бу каби фикрлар бошқа давлатлардан келган журналист-тадқиқотчилар томонидан ҳам билдирилди. Очиқ машғулотда иштирок этган институт бош директори доктор К. Суреш Ўзбекистон ва Ҳиндистон маданий алоқалари қадимдан мавжудлиги ва  мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.

“Биргина ушбу машғулотнинг ўзида икки тилга мансуб бўлган йигирмадан ортиқ сўзларни билиб олдим. Масалан, жаҳон-жахан, дунё-дуня, савол-савал, жавоб-жаваб, қалъа-кала ва ҳакозолар. Бу бизнинг тарихимиз, маданиятимиз муштарак эканлигидан далолат беради” — деди доктор К. Суреш.

Очиқ машғулот якунида хорижлик журналист-тадқиқотчилар ўз мамлакатларидаги ОАВда Ўзбекистон ҳақида мақолалар бериб боришни, ЎзДЖТУ профессор-ўқитувчилари уларга бу масалада ахборий кўмак бериб боришига келишиб олишди.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn