Болаларга муносиб совға
  • 14 Декабрь 2017

Болаларга муносиб совға

 

Қизилтепа туманидаги Тошработ қишлоғида 13-болалар мусиқа ва санъат мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

— Муассасамиз шинам концерт зали, ўқув-амалиёт хоналаридан ташқари, ёзги амфитеатрга ҳам эга, — дейди таълим даргоҳи директори Нарзулла Шамсиев. — Бу ўқувчиларимизнинг катта саҳнага кўникишларида ҳамда турли маданий-маърифий тадбирларни ўтказишимизда қўл келади. 150 ўринга мўлжалланган мактаб чолғучилик, анъанавий қўшиқчилик, эстрада, фортепиано, амалий ва тасвирий санъат каби етти йўналишда таълим бериш учун зарур ўқув-услубий адабиётлар ҳамда ўқув қуроллари билан таъминланди.

Айни пайтда вилоятда 12 та ана шундай таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда.

Темур ЭШБОЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn