Ўзбек олимлари қўшимча қурилмали кўзойнак ихтиро қилди
  • 12 Декабрь 2017

Ўзбек олимлари қўшимча қурилмали кўзойнак ихтиро қилди

Қўшимча қурилмали кўзойнакдан тиббий техника соҳасида фойдаланилади.

Ушбу қурилма линзали гардиш, видеокамера, бандлардан таркиб топган. Бандларнинг бошланғич участкаси ичи бўш тарзда, қолган участкаси резина қопламали қилиб бажарилган. Wi-Fi узатувчи, аккумулятор батареяси билан таъминланган. Гардиш мости устки планкасининг ички юзаси намни ютадиган қопламали қилиб бажарилган. Видеокамера тепасида мостнинг ўртасида ёритгич ўрнатилган кучайтиргич ва Wi-Fi узатувчи ўнг ва чап бандларнинг тегишли ички бўшлиғида ўрнатилган.

Салиев Акромжон, Носирова Феруза, Норалиева Моҳинур, Жалолиддинов Давронбек ва Ўрмонов Фарруҳлар томонидан яратилган ушбу фойдали модель учун ФАП 01249 рақамли патент берилган.

Бекзод ҲИДОЯТОВ тайёрлади.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn