​Қатағон қурбонлари хотираси виртуал музейи ташкил этилади
  • 27 Ноябрь 2017

​Қатағон қурбонлари хотираси виртуал музейи ташкил этилади

 Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрь куни "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори тасдиқланди.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси орқали эълон қилинган.

Мазкур қарор билан Фанлар академиясининг Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи негизида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ҳамда ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Қатағон қурбонлари хотираси музейлари ташкил этилмоқда.

Музейларнинг асосий вазифаси мустабид тузум давридаги қатағон сиёсатининг сабаблари ва фоижиали оқибатларини чуқур ўрганиш ҳамда уларни ҳаққоний ёритиш мақсадида музей экзпозициясини ташкил этиш ҳисобланади.

Шунингдек қарор билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига икки ойлик муддатда Қатағон қурбонлари хотираси виртуал музейини ташкил этиш вазифаси юкланмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn