Мактаб биноси фойдаланишга топширилди
  • 25 Ноябрь 2017

Мактаб биноси фойдаланишга топширилди

Гулистон шаҳридаги Янги ҳаёт маҳалласида 316 нафар ўқувчига мўлжалланган 17-умумтаълим мактаби биноси фойдаланишга топширилди.

— Кейинги йилларда ҳудудимизда қурилган ҳовли-жойлар, янги кўчалар намунавий лойиҳадаги тураржойларга туташиб кетди, — дейди меҳнат фахрийси Мусурмонжон Солиев. — Набираларимиз учун янги мактаб барпо этилиши эса яна бир замонавий қулайлик бўлди.

Муассаса биноси деворлари шовқин ўтказмайдиган ва ҳароратни мўътадил сақлаш хусусиятига эга махсус қурилиш ашёсидан тикланган. Кимё, биология, физика лабораториялари ҳамда фан кабинетларидан ташқари, кўркам спорт зали ҳам мавжуд.

Жорий йилда Сирдарё вилоятидаги 297 та умумий ўрта таълим мактабининг 12 тасида таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Айни чоғда 22 та мактаб филиали биноларини янгилаш режалаштирилган. Уларнинг 16 тасини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси куни арафасида фойдаланишга топшириш мўлжалланаяпти.

Ш. АҲМАДАЛИЕВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn