Президент: мактаб ўқувчилари томонидан 310 та оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилган
  • 22 Ноябрь 2017

Президент: мактаб ўқувчилари томонидан 310 та оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилган

Шавкат Мирзиёев раислигида 20 ноябрь куни жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига бағишла б ўтказилган йиғилишда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кунида ўтказилаётган тадбирларда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги сезилмаётгани, айрим ҳудудларда аҳоли билан манзилли профилактик тадбирлар етарли даражада олиб борилмагани оқибатида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар содир этилаётгани таъкидланди. 

Ўтган даврда 7730 та маҳаллада жиноят содир этилган. Энг ачинарлиси, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари томонидан 875 та, мактаб ўқувчилари томонидан 310 та оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилган. 

Йиғилишда бундай салбий ҳолатлар давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик тўғри йўлга қўйилмагани оқибатида юзага келаётгани қайд этилди. 

Шавкат Мирзиёев давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги борасида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар тўғрисида алоҳида тўхталиб, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳар бир идора ўз билганича иш тутиб келаётгани, аксарият тадбирларда муаммонинг ечимига умумий ёндашилаётганини таъкидлади. Шу муносабат билан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш чоралари кўрилиши юзасидан зарур топшириқлар берди. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn