Президент қарори: муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлар Иттифоқ тавсияси билан олий таълим муассасасига грант асосида ўқишга киради
  • 21 Ноябрь 2017

Президент қарори: муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлар Иттифоқ тавсияси билан олий таълим муассасасига грант асосида ўқишга киради

Президент Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев ўзининг "Фейсбук" ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида Шавкат Мирзиёев ёшлар сиёсатига оид яна бир Қарорни имзолагани ҳақида хабар бермоқда.

"2017 йил 17 ноябрда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ёшлар сиёсатига оид яна бир Қарорни имзоладилар.

Унга асосан:

1. Ҳар бир ҳарбий қисмда ёшлар ҳимоячи — бошланғич ташкилот етакчиси сайланади.

2. Ҳарбийлар Иттифоқ тавсияси билан уй-жой билан таъминланади.

3. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар Иттифоқ тавсияси билан олий таълим муассасасига имтиҳонсиз, грант асосида ўқишга киради.

4. Иттифоқ тавсияси билан Темурбеклар мактаби битирувчилари Қуролли кучлар тизимидаги олий таълим муассасасига грант асосида ўқишга қабул қилинади", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги қарорига мувофиқ, иттифоқ тизимидаги сардорлар, бошланғич ташкилотлардаги йўналиш етакчилари, икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидоий ёшлар тавсиянома асосида доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим йўналишларига имтиҳонсиз қабул қилинадиган бўлганди

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn