Коллежга китоблар туҳфа қилинди
  • 27 Май 2014

Коллежга китоблар туҳфа қилинди

Сирдарё педагогика коллежининг ахборот-ресурс маркази фонди 200 номдаги китоблар билан бойиди. Янги адабиётларни Сирдарё туманидаги “Дилрабо-мадина-ҳамкор” хусусий корхонаси раҳбари Олимжон Файзиев туҳфа этди.

Қувонарлиси, ҳозир коллеж кутубхонасида қарийб 55 минг нусхадаги турли китоблар сақланмоқда. Электрон кутубхона фонди эса 1014 номдаги дарсликларни ўз ичига олган. Шунингдек, коллеж ўқитувчилари ва ўқувчилари бу ердаги 37 номдаги мультимедиа дарсликларидан ҳам самарали фойдаланишмоқда.

Эътиборли жиҳати, вилоятдаги барча лицей ва коллежларда бой захирага эга ахборот-ресурс марказлари ишлаб турибди. Вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси маълумотига кўра, ҳозиргача  улардаги жами адабиётлар сони 1 миллион 16 минг 622 тага етган.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn