Чет тилини ўрганувчиларга қулайлик
  • 17 Май 2014

Чет тилини ўрганувчиларга қулайлик

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиалида амалга оширилган янги лойиҳа хорижий тилларни ўрганувчилар учун қулайлик яратди.

— “Q-LING” деб номланган компьютер дастуримиз инглиз тилини мустақил равишда ўзлаштиришга мўлжалланган, — дейди олий ўқув юрти магистранти, лойиҳа муаллифи Б. Қалмуратов. — Унинг ёрдамида турли машқларни бажаришингиз, ўз билимингизни баҳолашингиз мумкин. Шунингдек, дастур инглиз тилидаги матнларда учрайдиган имловий хатоларни автоматик равишда текшириш ҳамда сўзларни таржима қилиш имконини ҳам беради. Бунда махсус тайёрланган инглизча-қорақалпоқча ва қорақалпоқча-инглизча луғат асқотади.
Айтиш керакки, мазкур янги дастур Қорақалпоғистон Республикасидаги умумтаълим мактабларига тарқатилмоқда.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn