ОНАЖОНИМ ТАБИАТ

ОНАЖОНИМ ТАБИАТ

  • 23 Июнь 2014

Ўқинг, қизиқ!

Ниначилар атиги 24 соат яшайди. 

Туяқушнинг кўзи унинг миясидан катта. 

Туянинг сути ивимайди.

Мушуклар юздан ортиқ, итлар эса атиги 10 та вокал товушини чиқарар экан.

Туяларнинг кўз қовоғи уч қават бўлиб, бу қум бўронларидан яхши ҳимоя воситаси ҳисобланади. 

Дельфин бир кўзини очиб ухлайди. 

Сигирлар мусиқа садолари остида соғилганда, нисбатан кўп сут беради. 

Энг сифатли лаб бўёғи таркибига балиқ тангачалари ҳам қўшилади.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Устюрт кенгликлари азалдан ўзининг ноёб ҳайвонот дунёси билан машҳур. Бу ерда, шўрроқ бўлса-да, ичимлик сувининг мавжудлиги, аҳоли манзилларининг йироқлиги, “Сариқамиш” кўли ён-атрофларида озуқа манбаларининг мўллиги бир қатор нодир ҳайвонлар сақланиб қолиши ва кўпайишида  муҳим омил бўлмоқда. Саҳрода тўда-тўда бўлиб юрган Устюрт тоғ қўчқорлари, қулонлар, қобону сиртлонлар, қорақулоқлар галаси ана шундан дарак беради. Ҳозирги кунда саҳронинг тепа қисмидан сувлагани чангалзорлар орқали ҳавзалар томон келаётган жайрон, сайғоқларни учратиш оддий ҳолга айланган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Мамлакатимизда она-табиатни асраб-авайлаш, ноёб ҳайвонлар, қушлар ва ўсимликларнинг йўқолиб бораётган турларини кўпайтириш, экотуризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Буни Бухородаги “Жайрон” экологик маркази фаолияти мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Юртдошларимиз эртага табиатнинг йилда бир марта содир бўладиган ғаройиб ҳодисаси — энг узун кунга гувоҳ бўладилар. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
  • 11 Апрель 2014

Исмалоқ

Исмалоқ — баҳорнинг илк неъматларидан бири. У ўлкамизнинг кўпгина ҳудудларида, тоғ ёнбағирларидаги ўтлоқлар ва далаларда ўсади. Бу наботот намунасининг шифобахш хусусиятлари қадим замонлардан маълум.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Қоракўл туманининг Сайёт қишлоғида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Раббано Тойиров наслли асалари бизнесини йўлга қўйиб,  мўмай даромад топмоқда. — Аслида хўжалигимиз асалари наслчилигига ихтисослаштирилган, — дейди у. — Четдан карпат наслли асаларини келтириб, уларни маҳаллий болари билан чатиштирамиз.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
  • 11 Апрель 2014

Кўклам ниятлари

Айни пайтда мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби Самарқанд вилоятида ҳам “Ҳар бир фарзанд учун бир кўчат” шиори остида ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик билан ўтказилаяпти.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
  • 11 Апрель 2014

Бебаҳо хазина

Сурхон замини азал-азалдан одамларни ҳайратга солиб келади. Масалан, воҳа жануби — Термизда ёзнинг чилласида қум устида тухум пишса, Бойсун, Чўлбайир тоғларидаги булоқлардан ҳосил бўлган дарёларнинг сувига қўл солсангиз, нақд музлатади. Булардан ташқари, бу заминда Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоб”идан жой олган кўплаб ноёб жониворлар ва ўсимликларни ҳам учратиш мумкин.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Туризм бугунги кунда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилаётган соҳалардан бири ҳисобланади. Шу боис унинг барча йўналишлари, хусусан, экотуризмни ривожлантиришга устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Ўзбекистонимизда эса бу соҳанинг истиқболи ниҳоятда порлоқ. Дарҳақиқат, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида табиатнинг мафтункор  гўшалари бисёр.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Қадимда Хоразм воҳасини “Минг кўллар ўлкаси” деб аташган. Ҳозирги кунда ҳам бу ерда  80 га яқин кўллар мавжуд бўлиб, уларнинг умумий сатҳи 6 минг гектардан ошади. Кўлларга туташ қумликларда ўсадиган саксовул, қандим каби ўсимликлар, шунингдек, туронғил, жийда ва юлғун дарахтларидан ҳосил бўлган тўқайзорларда  тўнғиз, бўрсиқ, тулки, қуён, тўқай мушуги ва ҳар хил қушлар макон  қурган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn

Бухородаги сўлим оромгоҳлар, тарихий-меъморий мажмуалар, шунингдек, “Ситораи Моҳи Хоса” музейи ҳовлисида бўлган кишининг эътиборини бири-биридан салобатли ва кўркам дарахтлар ўзига тортиши тайин. Улар орасида, айниқса, чинни гужумлар алоҳида ажралиб туради.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn