Исмалоқ
  • 11 Апрель 2014

Исмалоқ

Исмалоқ — баҳорнинг илк неъматларидан бири. У ўлкамизнинг кўпгина ҳудудларида, тоғ ёнбағирларидаги ўтлоқлар ва далаларда ўсади. Бу наботот намунасининг шифобахш хусусиятлари қадим замонлардан маълум.

Абу Али ибн Сино унинг баргидан тайёрланган қайнатмани изтиробли йўталга қарши, балғам кўчирувчи, сафро ҳайдовчи, қувват бағишловчи восита сифатида тавсия этган. Баргидан тайёрланган малҳам эса оғриқ қолдиришда наф беради.Айни баҳорда исмалоқнинг мурғак новда ва баргларига ялпиз, отқулоқ, жағ-жағ, момақаймоқ, лимонўт (мелисса) гиёҳларини қўшиб кўкатли чучвара, сомса, варақи ва бошқа қувватбахш таомлар тайёрланади.
Замонавий тиббиётда исмалоқ камқонлик ва  мичал касалликларини даволашда, шунингдек, парҳез таом ва сервитамин неъмат сифатида қўлланилади. Халқ табобатида исмалоқ баргидан тайёрланган дамлама камқонлик, томоқ, ўпка ва асаб касалликларига даво ҳисобланади. Шунингдек, у ел ва пешоб ҳайдовчи  беозор омилдир.
Демак, соғлом бўлай, десангиз, кўклам неъмати — исмалоқ тановул қилинг.

Доно ХЎЖАЕВА,
олий тоифали доришунос.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn