Тасаввур дунёси
  • 13 Июнь 2016

Тасаввур дунёси

Самарқанд шаҳридаги “Чорсу” тасвирий санъат галереясида “Болаларнинг беғубор санъати Самарқандда” деб номланган ранг-тасвир асарлари кўргазмаси ташкил этилди.

Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ёш ҳаваскор мўйқалам усталарининг 200 га яқин ижодий ишлари намойишга қўйилди. 

— Кўргазмада қатнашиш учун пойтахтдан келдим, — дейди тадбир қатнашчиси Сафия Мешкова. — Чизган расмларим санъат ихлосмандларига манзур бўлаётганидан хурсандман. Самарқанднинг гўзал табиати, бу ердаги тарихий ёдгорликлар мени илҳомлантириб юборди. Келгусида кўҳна ва навқирон шаҳарнинг бетакрор қиёфасини ўз асарларимда акс -эттирмоқчиман.

Тадбир якунида ёш ижодкорлар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, кўргазма доирасида тажрибали рассомлар иштирокида маҳорат машғулотлари ҳам ўтказилди.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn