Ишлаш ҳуқуқига чеклов йўқ
  • 26 Май 2016

Ишлаш ҳуқуқига чеклов йўқ

— Корхонамиз раҳбари менинг фаолиятимдан қониқмай ишдан бўшатмоқчи. Бунинг устига Меҳнат кодексининг 100-моддасига асосан, жамоа сафидан чиқаришини, буни меҳнат дафтарчамга ҳам ёзиб қўйишини билдирди. Натижада мен бошқа жойга ишга кира олмас эканман. Унинг ушбу хатти-ҳаракати тўғрими?

Ж. FАНИЕВ.

Кармана тумани

— Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 57-моддасига мувофиқ, унумли ва ижодий меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолият билан шуғулланиш ҳар кимнинг мутлақ ҳуқуқидир. Ҳар ким иш берувчига бевосита мурожаат қилиш ёки меҳнат органларининг бепул воситачилиги орқали иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, ушбу Кодекснинг 81-моддасига кўра, иш берувчи меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни ёзиши шарт. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди.

Д. ҚАЛАНДАРОВ,

Ўзбекистон Республикаси 

Адлия вазирлиги

Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик

бошқармаси бошлиғи.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Ишончномада ифодаланган бўлса...