Ишончномада ифодаланган бўлса...
  • 26 Май 2016

Ишончномада ифодаланган бўлса...

— Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турмаганим учун бундан икки йил аввал пойтахтимиздаги кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан бирини яқин қариндошим номига расмийлаштирганман. У менга ушбу тураржой учун нотариал тартибда тасдиқланган, сотиш ҳуқуқи кафолатланган бош ишончнома (генеральный доверенность) тақдим этган. Айтинг-чи, ана шу ишончнома асосида ижара шартномаси тузмасдан мазкур хонадондан фойдаланишим мумкинми?

Ф. ҲОЖИЕВ.

Янгийўл тумани

— Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 134-моддасига асосан, бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобла-нади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.

Шунга кўра, мазкур ишончномада ижара шартномаси тузмасдан ушбу хонадондан фойдаланиш ваколати берилган бўлса, демак, ижара шартномаси тузмасдан фойдаланиш мумкин.

Х. ШАКИРОВ,

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn