Белгиланганидек жиҳозланиши шарт
  • 26 Май 2016

Белгиланганидек жиҳозланиши шарт

— 2016 йил 1 мартдан кучга киритилган янги таҳрирдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”га биноан, ҳар бир транспорт воситасида тиббиёт қутичаси, ўт ўчиргич, мажбурий тўхтаганлигини билдирадиган белги ва махсус нимча бўлиши лозим. Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори ҳайдовчини тўхтатганда, ана шу жиҳозлар ёки нимча бор-йўқлигини суриштиришга ҳақлими? Агар сўралган пайтда улардан бирортаси бўлмаса, жазо чораси қўлланиладими?

К. ҲАКИМОВ.

Наманган шаҳри

— Албатта, ҳақли. “Йўл ҳаракати қоидалари”да тиббиёт қутичаси (аптечка), ўт ўчиргич, мажбурий тўхтаганлигини билдирувчи белги (ёки милтилловчи қизил чироқ) ва нур қайтаргичли камзул (жилет) билан жиҳозланмаган транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланганлиги белгилаб қўйилган. Ушбу талабни бажармаган ҳайдовчилар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 125-моддаси 5-қисмига мувофиқ, жавобгарликка тортилиши ҳамда транспорт воситаси ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунига ва иш кўриб чиқилгунига қадар тўхташ жойларида ушлаб турилиши мумкинлигини билдирамиз.

Х. САЙДАЛИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ

Йўл ҳаракати хавфсизлиги

бош бошқармаси бошлиғи.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn