Ҳужжатларни тақдим қилиш тартиби
  • 26 Май 2016

Ҳужжатларни тақдим қилиш тартиби

— Ёшга доир пенсияни расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни тўплаш масаласи билан ходимнинг ўзи шуғулланадими ёки у ишлайдиган корхонанинг ходимлар бўлими вакилими?

 С. АБДУЛЛАЕВ.

Урганч шаҳри

— Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 43-моддасига асосан, ходимларга ва уларнинг оила аъзоларига (боқувчисини йўқотган тақдирда) пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза охирги иш жойидаги корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти орқали берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом”нинг 5 ҳамда 6-бандларига кўра, ташкилот маъмурияти ҳар йили декабрь ойида шахсий варақчалар ва меҳнат дафтарчалари асосида кейинги йилда ҳам умумий, ҳам имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиган ходимлар рўйхатини тузади.

Кўрсатиб ўтилган рўйхатга киритилган ходимларга нисбатан ташкилот маъмурияти пенсия тайинлаш учун ҳужжатларни олдиндан тайёрлашга киришади. Зарур бўлганда, ташкилот маъмурияти етишмаётган ҳужжатларни сўраб олиш чораларини кўриши керак.

Ташкилот маъмурияти тўпланган барча ҳужжатлар асосида пенсия тайинлаш учун тақдимномани расмийлаштиради.

М. ЗИЯДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси 

Молия вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг

биринчи ўринбосари.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn