Ҳисоблагич кимнинг ҳисобидан ўрнатилади
  • 26 Май 2016

Ҳисоблагич кимнинг ҳисобидан ўрнатилади

— Ҳозирги кунда хонадонлар электр ҳисоблагичларнинг автоматлаштирилган тизимига ўтказилмоқда. Табиий газ таъминотида ҳам шундай тадбир режалаштирилгани ҳақида эшитдик. Бу гап тўғри бўлса, электрон ҳисоблагичлар қачон ўрнатилади? Янги ҳисоблагич учун харажат кимнинг ҳисобидан қопланади?

 

Х. БАРОТОВ.

Қарши тумани

— “Табиий газ ҳисоби назоратининг автоматлаштирилган бошқарув тизими”ни жорий этиш “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси томонидан 2015 — 2020 йилларга режалаштирилган бўлиб, лойиҳанинг биринчи босқичи 2016 — 2017 йилларда Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятида амалга оширилади.

Электрон газ ҳисоблагичлар “Ўзтрансгаз” АК маблағлари ҳисобидан ўрнатилади ва истеъмолчилардан ҳақ олинмайди.

М. БОШМАНОВ,

«Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси

бошқаруви раиси ўринбосари.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn