Ҳам малҳам, ҳам таом
  • 23 Апрель 2016

Ҳам малҳам, ҳам таом

Бу ўсимлик — баҳорнинг илк неъматларидан бири. У ўлкамизнинг кўпгина ҳудудларида, тоғ ёнбағирларидаги ўтлоқларда, далаларда ўсади. 

Мазкур наботот намунасининг дориворлик хусусиятлари қадим замонлардан маълум. Абу Али ибн Сино унинг баргидан тайёрланган қайнатмани йўталга қарши, балғам кўчирувчи, сафро ҳайдовчи, қувват бағишловчи восита сифатида тавсия этган. Баргидан тайёрланган малҳам эса оғриқ қолдириш хусусиятига эга.

Баҳорда исмалоқнинг мурғак новда ва баргларига ялпиз, отқулоқ, жағжағ, момақаймоқ, лимонўт (мелисса) гиёҳларини қўшиб, кўкатли чучвара, сомса, варақи ҳамда бошқа қувватбахш таомлар тайёрланади. 

Замонавий тиббиётда исмалоқни камқонлик ва мечал касалликларига малҳам, шунингдек, парҳез таом ҳамда сервитамин неъмат сифатида тавсия этилади. 

Халқ табобатида эса исмалоқ баргидан тайёрланган дамлама камқонлик, томоқ, ўпка ва асаб касалликларига даво ҳисобланади. Шунингдек, у ел ҳамда пешоб ҳайдовчи беозор омил ҳамдир. 

Демак, соғлом бўлай, десангиз, исмалоқни тановул қилинг. 

 

Доно ХЎЖАЕВА,

олий тоифали доришунос.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn