Атлас, адрас — жозиба,  жило
  • 21 Апрель 2016

Атлас, адрас — жозиба,  жило

Бежирим либослар аёлларимизга ўзгача тароват ва ҳусн бағишлайди. Шу боис момоларимиз доимо чиройли кийим-кечаклар тикишга интилишган. Уларнинг ўзига хос дизайни бугунги кунда ҳам мода оламининг етакчи анъаналаридан бири саналади.

Миллий матолар асосида шарқона гўзаллик яратиш — бош мақсадим, десам, муболаға эмас. Шу боис бир қатор ижодий изланишлар олиб бораяпман. Олис қишлоқларимизда истиқомат қилаётган момоларимиздан нафақат либос, балки кашта, сўзана, қадимий чойшабларнинг тикилиш услубларини ўрганаяпман.

Барчамиз хабардормизки, кийиниш маданияти кун сайин юксалиб бормоқда. Шунга ҳамоҳанг тарзда мода оламида ижодий орзулар, ноодатий ёндашувлар ва турфа қизиқишларни ўзида ёрқин акс эттирган коллекциялар вужудга келди. Эътиборлиси, уларнинг аксариятида шарқона удумлар уйғунлашган.

Ҳозирги кунда ноанъанавий кўйлаклар тайёрлашга ҳаракат қилаяпмиз. Албатта, уларнинг шакли аввалгиларига ўхшамаса-да, матоси атлас, адрасдан иборат. Уларда замонавий модель, бежирим услуб ва миллий ранг-баранглик акс этади. Ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда ташкил қилинган модалар фестивалида бир қатор янгича моделларни намойиш этдик. Лойиҳаларнинг тикилиш технологияси, жозибаси иштирокчилар, хусусан, хорижлик меҳмонларда яхши таассурот қолдирди.

Айни пайтда Нукус шаҳрида тикувчилик цехи фаолиятини йўлга қўйдик. Унда ўнга яқин касб-ҳунар коллежи битирувчилари тикиш сирлари, мода оламидаги янгиликлардан воқиф бўлиб боришаяпти.

 

Айзада СЕЙТИБАЕВА,

ёш дизайнер.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « «Обод юрт фарзандиман. Исмим Азамат»