Зарафшоннинг чопқир қушлари
  • 02 Март 2016

Зарафшоннинг чопқир қушлари

Табиатда қирғовулларнинг 30 га яқин тури мавжуд. Уларнинг орасида энг гўзали Зарафшон қирғовулидир. Эътиборлиси, бу қушларнинг модаси яшаш жойига мос ҳолда, ҳимоя рангида бўлади. Яъни тусини ўзгартириб туради. Аммо нарлар доимо бир хил кўринишда. Унинг қизил патлари қуёшда товланиб, янада жозиба бағишлайди.  

Қирғовул ерга уя қуриб, 16 тагача тухум қўяди. Полапонлар тухумни 23-24 кунда ёриб чиқади. Қизиғи, ўша заҳоти она қирғовулга эргашганча донлай бошлайди. Ўт-ўланлар уруғлари, мевалар, ҳашаротлар билан озиқланади. Шу маънода, бу қушлар қишлоқ хўжалиги учун кони фойда.

Қирғовуллар жуда тез югуради. Хавф-хатарни сезган чоғда қисқа масофаларга учади ҳам. Парҳезбоп ва мазали гўшти учун аёвсиз овлангани оқибатида кескин камайиб кетган эди. Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоб”ига киритилиб, алоҳида муҳофаза остига олингач, уларнинг сони барқарорлашди. Айни пайтда 5 мингтага етгани ҳақида маълумотлар бор. Шундан 2 мингга яқини “Зарафшон” қўриқхонаси ҳудудида рўйхатга олинган. 

Муаccаcамизда тўқай экотизимининг ноёб экспонатларидан бири сифатида қирғовул тулуми ва тухуми сақланади. Улар 1932 йилда олиб келинган бўлса-да, табиий ҳолдагидек сақланаяпти. Бу ерга ташриф буюрувчиларга қирғовулларнинг фойдали жиҳатлари, табиатда тутган ўрни ҳақида муфассал маълумотлар берамиз.

Худойқул ХОЛМАТОВ,

Самарқанд вилояти ўлкашунослик музейи 

бўлими бошлиғи. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Митти «қурувчилар» Саҳро «гўзал»и »