Юрт таърифи
  • 13 Февраль 2016

Юрт таърифи

“...Рубъи маскунда Самарқандча латиф шаҳр камроқдур. Бешинчи иқлимдиндур... Шаҳри Самарқанддур, вилоятини Мовароуннаҳр дерлар. Ҳеч ёғий қаҳр ва ғалаба ила мунга даст топмағон учун “балдаи маҳфуза” дерлар.

Самарқанд амирул мўъминин Усмон замонида мусулмон бўлғондур. Саҳобадин Қусам ибн Аббос анда борғондир. Қабри Оҳанин дарвозасининг тошидадур. Ҳоло Мазори Шоҳға машҳурдир. Самарқандни Искандар бино қилғондур. Мўғул ва турк улуси Семизканд дерлар. Темурбек пойтахт қилиб эди. Темурбекдин бурун Темурбекдек улуғ подшоҳ Самарқандни пойтахт қилғон эмастур. Қўрғонини фасилнинг устидин, буюрдумким, қадам урдилар. Ўн минг олти юз қадам чиқти...

...Яна Кеш вилоятидур, Самарқанднинг жанубидадур, тўққуз йиғоч йўлдур. Самарқанд била Кеш орасида бир тоғ тушубтур. Итмак добони дерлар. Сангтарошлик қилур тошларни тамом бу тоғдин элтарлар. Баҳорлар саҳроси ва шаҳри ва боми ва томи хўб сабз бўлур учун Шаҳрсабз ҳам дерлар. Темурбекнинг зоду буди Кешдин учун шаҳр ва пойтахт қилурға кўп саъй ва эҳтимомлар қилди. Олий иморатлар Кешта бино қилди...”      

«Бобурнома»дан.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn