Назм осмонининг қуёши
  • 30 Январь 2016

Назм осмонининг қуёши

...Ўткир кўз эгаларининг ҳузурида махфий ва яширин қолмасинки, шараф ва улуғлик осмонининг қуёши, дунё буюкларининг пешвоси, яхши хулқлар манбаи... илм ва ирфон эгаларининг намояндаси, таҳқиқ ва ишонч аҳяларининг қибласи, ҳоқон давлатининг таянчи ва ҳазрати  султоннинг яқини, фақирликка бою, ҳимматга ботир, олий ҳазрат низомулҳақ вал ҳақиқат ваддунё ваддин амир Алишернинг... узлуксиз меҳрибончиликлари шуъласи, илтифот ва ғамхўрликлари офтоби Хондамир деб шуҳрат қозонган бу фақир банда ва ҳақир зарра ўиёсуддин ибн Ҳумомуддин бошига тобланди, балки вужудининг ниҳоли ёш чоғидан то йигитлик даврининг охирига қадар ул ҳазратнинг лутфу эҳсон ариқлари ёқасида ўсиб, унди.


         ХОНДАМИР.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Фараҳли дамлар таассуроти Улуғлик зийнати »