Ўтамайлининг тарвузи
  • 09 Октябрь 2015

Ўтамайлининг тарвузи

Чироқчининг сув чиқмайдиган қақроқ лалми ерларида етиштириладиган тарвузни истеъмол қилиб, табиатнинг мўъжизасига қойил қоласан, киши. Сабаби, унга на сув қуйилади, на ўғит берилади. Ерга уруғ қадаб, ундириб олинса, бас.

Ўтамайли қишлоғининг аҳолиси эса плёнка остида эртапишар тарвуз етиштиришнинг ҳадисини олган. Бу ҳақда гап кетганда, аввало, Улуғбек Жуманазаровнинг номи тилга олинади. Унинг полиз майдонида бўлиб, одамларнинг гапи ростлигига амин бўлдик. Май ойининг бошидаёқ тарвузлар пишиб етилади. Чертиб, танлаб олаверинг.
— Қақроқ чўлда деҳқончиликни бошлаганимда, биласизми, “Ажойиб хаёлпараст” деб ҳаракатларимга шубҳа қилганлар ҳам бўлди, — дейди Улуғбек Жуманазаров. — Ҳозир-чи? Ўтамайлида тарвуз экмаган одам йўқ. Муҳими, тарвузларимиз экологик тоза, соғлиқ учун жуда фойдали. Биз умуман минерал ўғит ишлатмаймиз. Баъзан ўйлаб қоламан, илгари қишлоғимиз ерлари янтоқзор эди, бугунги манзара эса бутунлай бошқача. Нега деганда, одамлар яратувчанлик кайфияти билан меҳнат қилмоқда. Рўзғорини бутлаб, шинам уйлар қурган ҳолда, тўй бошлашяпти. Саховат ишларига бош қўшишга ҳам қурби етмоқда.

Шоҳиста БОЗОРОВА,
журналист.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn