Кичик тажриба майдони
Версия для печати
  • 24 Апрель 2015

Кичик тажриба майдони

Ғузор туманидаги Афғонбоғ қишлоғида яшовчи тажрибали боғбон Мадамин Хушвақтов ўзининг мўъжазгина иссиқхонасида мандарин ва киви етиштиради. Эндиликда бу ерда банан ҳам бўй чўзмоқда. Мандарин эса шу йилдан ҳосил бера бошлади. Бу ўсимликларни  маҳаллий иқлимга мослаштириш ишлари илмий асосларда олиб борилмоқда.  

— Киви сувсизликка чидамсиз, — дейди М. Хушвақтов. — Уни ўз вақтида суғориб туриш лозим. Шу боис бу ўсимликни маҳаллий шароитга мослаштириш бир оз қийин кечаяпти. Иссиқхонада, шунингдек, Арабистон хурмоси ва дафна ўсимлигини парваришлаяпмиз. Шунингдек, тоғ лоласини ҳам айни пайтда синовдан ўтказмоқдамиз. Қисқаси, иштиёқ бўлса, имконсиз ишнинг ўзи йўқ. 


Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn