Қўнғир айиқ
Версия для печати
  • 23 Июнь 2014

Қўнғир айиқ

Қўнғир айиқ — республикамиз фаунасининг ноёб турларидан бири. Мутахассислар тили билан айтганда, у табиатан камёб, яъни мозаик тарқалган кенжа тур саналади. Юртимизда ўарбий Тянь-Шань ва ўарбий Помир — Олой тоғларида учрайди, холос. Асосан, тоғларнинг денгиз сатҳидан 1500-3500 метр баландликдаги ўрта ва юқори қисмида яшайди.

Ноябрь ойида қишки уйқуга кетган қўнғир айиқлар кўклам келиши билан уйғонади. Эрталаб ва тунда фаол бўлиб, куннинг қолган пайтини уяларида ўтказади. Одатда, мевалар, ўсимликлар илдизлари, баъзида сутэмизувчилар ва ўлаксалар билан озиқланади. 30 йилгача яшайдиган бу жониворлар ҳар икки йилда бир марта насл қолдиради. 

Ўтган асрнинг 70 — 80-йилларида улар кескин камайиб кетган эди. Ўшанда мамлакатимиз бўйича 200 дан ошиғи сақланиб қолгани ҳисобга олинган. Бунга ноқонуний овлашнинг авж олгани сабаб бўлгани айтилган. 

Қўнғир айиқлар кейинги йилларда алоҳида ҳимоя остига олиниб, муҳофаза чоралари кучайтирилгани ўз самарасини берди. Орадан кўп вақт ўтмай, уларнинг сони барқарорлашди. Айни пайтда 600 бошдан зиёд бу турни “Ҳисор”, “Чотқол”, “Зомин” қўриқхоналарида учратиш мумкин. 

Қўнғир айиқ Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган бўлиб, уни овлаш қатъиян ман этилган.

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn