Муҳаббат тилсими
  • 16 Июнь 2014

Муҳаббат тилсими

Ширин ҳамиша атрофидаги тўрт юз қиз билан бирга сафарга чиқар эди. У Гулгун лақабли отига миниб, бу гал Фарҳод ариқ қазиётган тоққа етиб борди. Ширин билан Фарҳоднинг учрашуви бундай тасвирланади (Ширин сўз бошлайди):

Ки: “Эй нодир йигит офоқ ичинда,

Ягона чархи нили тоқ ичинда!

Аён ҳолингда кўп, кўп булъажаблиқ,

Ажабдин ҳам жаб ранжу талаблиқ.

Не сен ўхшаб жаҳонда бир кишига,

Не қилған ишинг ўхшар эл ишига.

Бу ишким, биз демай бунёд этибсен,

Баҳоят кўнглумизни шод этибсен.

Бўлур эрдук ҳусули ичра ожиз,

Ҳунар эрмас, қўлунг кўргузди мўъжиз.

Агар юз қарн узройин бўлоли,

Нетиб бир кунчилик узринг қўлоли.

Ишинг узрида юз биздек ўтангай,

Не биздин, тенгридин олингға ёнғай”.

Шундан кейин Ширин бир товоқ жавоҳир сўради, уни Фарҳоднинг бошига сочди. Фарҳод ҳам Ширинни кўриб, айниқса, унинг бу ширин сўзларини эшитиб, тамом беором бўлди. Ҳаяжон аро: 

Деди: “Жонпарвар анфосингдин ўлдум,

Унингдин, умр ранжидин қутулдум.

Не англайким, қаю маҳрў экансен,

Ичим қон айлаган сенму экансен?!

Мени ғурбат аро бечора эткан,

Диёру мулкдин овора эткан,

Чиқиб жоним унунгдин бўлғач огоҳ,

Юзунгни кўрмай ўлдим оҳ, юз оҳ!” 

Анингдек оҳ тўфонин чиқорди

Ки, маҳвашнинг ниқоби елга борди.

Кўрунгач ул жамоли оламоро,

Анинг матлуби бўлди ошкоро.

Ҳамул эрдики, мафтун бўлмиш эрди,

Кўруб кўзгуда мажнун бўлмиш эрди.

Бировким акс кўргач ҳуши кетса,

Ўзин кўргач, нетонг, жон таркин этса.

Бировким бўлса майнинг зикридин маст,

Нетонг, ичканда бўлса ер уза паст.

Чу Фарҳод ул пари эрканни билди,

Чекиб ўтлуқ фиғон андоқ йиқилди...

«Фарҳод ва Ширин» достонидан.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Буюклик мезони Мeни мeн истаган ... »