Топмадим
  • 03 Май 2014

Топмадим

Жонимдин  ўзга ёри вафодор топмадим,

Кўнглумдин ўзга маҳрами асрор топмадим.

Жонимдек ўзга жонни дилафгор кўрмадим,

Кўнглум киби кўнгулни гирифтор топмадим. 

Усрук кўзига токи кўнгул бўлди мубтало,

Ҳаргиз бу телбани яна ҳушёр топмадим. 

Боре борай эшигига бу навбат, эй кўнгул,

Нечаки бориб эшигига, бор топмадим. 

Бобур, ўзунгни ўргатакур, ёрсизки, мен

Истаб жаҳонни, мунча қилиб, ёр топмадим. 

Рубоий 

 

Жонимда менинг ҳаёти жоним сенсен,

Жисмимда менинг руҳи равоним сенсен.

Бобурни сенингдек ўзга йўқ ёри (азизи),

Алқиссаки, умри жовидоним сенсен. 

 

Туюқ 

 

Васлдин сўз дерга йўқ ёро манга,

Ҳажр аро раҳм айлагил, ёро, манга.

Ўқунг этти кўп ямон ёро манга,

Марҳами лутфунг била ёро манга.

 

Фард

 

Борму экин ҳеч нима оламда ҳижрондин ямон,

Ҳар неким ондин ямонроқдур, будур ондин ямон.  

Заҳириддин Муҳаммад БОБУР

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Ҳикоят Фанорчи ота »