Ҳикоят
  • 03 Май 2014

Ҳикоят

Бир фозил одамнинг уйида сичқонлар кўпайиб кетди. Одамлар унга:

— Нега уйингизда мушук асрамайсиз? Мушук сичқонлар кушандаси эканини биласиз-ку. Агар битта мушук асрасангиз, сичқонлар ҳужумидан қутуласиз, — дедилар.

Фозил одам уларга:

— Тўғри айтасизлар,  лекин бу маслаҳатингизни виждоним қабул қилмайди. Агар мушук асрасам, ҳамма сичқонлар мушуклари йўқ қўшниларимнинг уйларига тарқаладилар, қўшниларимга кўп азият берадилар. Ўзимга истамаган нарсамни қўшниларимга истайми? Ўз фойдамни кўзлаб, бошқаларга зарар етказайми? Йўқ, бу ишни виждоним асло қабул қилмайди, — деб жавоб берди.

Байт:  Ҳар нимаики ўзингга бўлмас писанд,

            Тутма раво ўзгага, эй аржуманд.

Давронбек ТОЖИАЛИЕВ тайёрлади.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Йўлда Топмадим »