Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 январь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Тарихий воқеликка айланган 2017 йилда мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида ўта муҳим ўзгаришлар юз берганига гувоҳ бўлдик. Ана шу ғоят қисқа даврда мамлакатимизнинг обрў-эътибори беқиёс юксалди, жаҳон ҳамжамиятининг Ўзбекистонга муносабати тубдан ўзгарди. Халқаро майдонга, жаҳон бозорига янги, истиқболи порлоқ йўллар, янги эшиклар очилди. Қўшни давлатлар билан узилиб қолган алоқалар тикланди, халқимизнинг кўплаб муаммолари ўз ечимини топди.
1992 йил 28 январь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясига асос солингач, мамлакатимиз фуқаро авиацияси ривожланишида янги давр бошланди. Бунинг яққол самарасини айни пайтда Ўзбекистоннинг замонавий, қулай авиалайнерлари дунёнинг барча минтақасидаги 40 дан ортиқ шаҳарларга парвоз этаётгани мисолида ҳам кўриш мумкин.
Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги Фармонига мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш соҳасида йўлга қўйилган янги тизим жойларда аҳоли кенг қатлами билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммолар ечимининг самарали механизм ҳамда усулларини жорий этишга замин яратмоқда. Ҳар бир мурожаатни қонуний, адолатли, холис ва тўлақонли ўрганиш, одамларни рози қилиш бунда устуворлик касб этаётир.
Давлат хизматчисидан уй бекасигача бўлган аёлларнинг ижтимоий кайфияти ўрганилди. Оила ва фарзандлар муваффақияти, фаровонлиги, бу — юртимиз аёлларининг ҳаётий муҳим мақсадлари. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталик ҳамда барқарорлик муҳити, давлатимиз раҳбари олиб бораётган ислоҳотлар туфайли улар ўзлари ҳамда оиласининг иқболига, истиқболига ишонади. Опа-сингилларимизнинг кўпчилиги ўзини бахтли аёл, деб ҳис қилади.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018