Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Вторник, 01 Июль 2014
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Вторник, 01 Июль 2014
Вторник, 01 Июль 2014 11:03

Ёмғир бинони қулатди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида қурилаётган 12 қаватли бинонинг қулаши натижасида тўққиз киши ҳаётдан кўз юмди, йигирмага яқин киши жароҳатланди.
Қурбонлар сони яна ортиши мумкин. Чунки вайроналар остида юздан зиёд одам қолиб кетган, деб тахмин қилинаяпти. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, тасодиф туфайли бир аёл тирик ҳолда топилган.
Фожиа ўтган шанба куни ҳудудда ёққан кучли ёмғир натижасида келиб чиққан. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар воқеа юзасидан жиноий иш қўзғади. Полиция бино қурилишига масъул бўлган икки компания раҳбарини қўлга олди.
Ченнайдаги ҳодисадан бир неча соат аввал Янги-Деҳлида ҳам уч қаватли уйнинг ағдарилиши 10 кишининг умрига завол бўлганди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Вторник, 01 Июль 2014 11:02

Юксак ишонч, улкан эътибор

ёшларимизни янги марраларни забт этишга илҳомлантирмоқда

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Вторник, 01 Июль 2014 11:01

Энг паст кўрсаткич қайд этилди

Май ойи якунлари бўйича Японияда ишсизлик даражаси сўнгги 16 йил ичидаги энг паст кўрсаткич — 3,5 фоизга тушди.
Бунда мамлакат ҳукумати ва Япония банкининг бандликни таъминлашдаги саъй-ҳаракатлари муҳим аҳамият касб этди. Ўтган йилнинг январь — март ойларида “Кунчиқар юрт” ялпи ички маҳсулоти 6 фоиздан кўпроқ ўсган. Шунинг натижасида маҳаллий компаниялар янги ходимлар олишни бошлаган. Қолаверса, жорий йилнинг апрель ойидан савдо солиғининг жорий этилиши маблағ тушуми ортишини таъминлаган. Буларнинг барчаси иқтисодиётнинг умумий кўрсаткичлари яхшиланишига хизмат қилаяпти.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Вторник, 01 Июль 2014 11:01

Ўзига хос янги бренд

Ахборот-коммуникация технологиялари бозорида етакчи саналган “Microsoft” компанияси ўз маҳсулотларини “Nokia” бренди остида чиқариш юзасидан келишув олиб бормоқда.
Мазкур шартнома муваффақиятли амалга ошса, АҚШ ишлаб чиқарувчиси ўз планшетларини “Nokia by Microsoft” номи билан харидорларга тақдим этади.
Янги ном “Microsoft”нинг “Surface” ва “Lumia” планшетларига қўйилади. Мутасаддилар ушбу келишув компания маҳсулотлари савдосининг юришишига хизмат қилишидан умидвор.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Вторник, 01 Июль 2014 11:00

Қадимий нафис безаклар

акс этган миллий гиламларимиз юртимиз меҳмонларининг эътиборини тортмоқда

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ

Корея Республикаси Инха университети госпиталининг бир гуруҳ шифокорлари Кармана туманидаги кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳамда олис ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди. Аниқланган хасталиклар юзасидан зарур муолажалар қўлланилди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ТИББИЁТ
Вторник, 01 Июль 2014 10:55

«Биз буюк юрт фарзандларимиз!»

“Биз буюк юрт фарзандларимиз!” фестивали доирасида Гулистон туманидаги иқтисодиёт коллежида ўтказилган “Иқтидор эгаси — обод юрт эртаси” деб номланган тадбир мазкур таълим маскани ўқувчиси Нодира Маматқулованинг бир умр ёдида қоладиган бўлди. Боиси, у коллеж ўқитувчилари, ўқувчилари ва пойтахтдан ташриф буюрган меҳмонлар иштирокидаги “Заковат” интеллектуал ўйинида ғолиб бўлди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ
Вторник, 01 Июль 2014 10:50

Билим ва истеъдод кўриги

Пойтахтимизда “Юрт келажаги — 2014” республика кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ

Мева ва сабзавот маҳсулотларини истеъмол қилиш соғлиқ учун фойдали, аммо у инсоннинг озишига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.
Бу борада тадқиқот ўтказган Алабама университети (АҚШ) олимлари шундай хулосага келишди. Мазкур илмий иш “American Journal of Clinical Nutrition” журналида чоп этилди.
Шу пайтгача аксарият диетологлар мева ва сабзавотларни икки маҳал ейиш озиш учун энг мақбул йўл, дейишарди. Олимлар ана шу маслаҳат асосида 1200 кишида синов олиб боришди. Уларнинг вазн кўрсаткичлари маълум вақт мобайнида кузатиб борилди. Аммо якунда ҳеч қандай  ҳолат аниқланмаганини билдиришди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Вторник, 01 Июль 2014 10:48

Навбатдаги муваффақият

Тошкентда шахмат бўйича 12 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон вакиллари истеъдод ва маҳорат бобида ҳеч кимдан кам эмасликларини яна бир карра исботлашди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: СПОРТ
Сахифа 2, барчаси 3